Zamonaviy dunyoda tabiiy fanlar Том 5 № 13 (2026) · с. 15-17
СУТ БЕЗИ ТЎҚИМАСИ ЗИЧЛИГИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА НУРЛИ ДИАГНОСТИКА АЛГОРИТМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Камалова, Фарида, Нишанова, Юлдуз
Аннотация
Сут бези тўқимасининг маммографик зичлиги сут бези саратонини скрининг қилиш самарадорлигига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Зич фиброгландуляр тўқима патологик ўчоқларнинг маммографик тасвирда визуализациясини қийинлаштириши мумкин. Мазкур тезисда сут бези тўқимаси зичлигини, индивидуал хавф омилларини, маммография ва ультратовуш текшируви натижаларини ҳисобга олган ҳолда нурли диагностика алгоритмини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Скринингни стандарт ёндашувдан хавфга мослаштирилган индивидуал моделга ўтказишнинг диагностик аҳамияти асосланган. Маммография натижалари, зичлик даражаси ва BI-RADS тоифасини қўшимча ультратовуш текширувига кўрсатмалар билан интеграция қилишга асосланган босқичма-босқич ёндашув таклиф этилган.
сут бези саратони, маммографик зичлик, маммография, ультратовуш диагностикаси, нурли скрининг, BI-RADS, хавф стратификацияси, эрта ташхис.
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.