«FarDU ilmiy xabarlari» Ҷилди 7 № 5 (2026)
Оролбўйи минтақасида ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг ўзгариши: Манн-Кендалл ва Сен қиялиги усуллари асосида комплекс таҳлил
Abdullaev, Tozabek, Egamberdiyev, Xamrakul
Аннотатсия
Мазкур мақолада Оролбўйи минтақасида 1961–2025-йиллар давомида ҳудуддаги метеостанциялар кузатувларидан олинган ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг кўп йиллик ўзгариши комплекс таҳлил қилинган. Тренднинг статистик аҳамиятини аниқлаш учун нопараметрик Манн-Кендалл тести, тренд суръатини баҳолашда эса Сен қиялиги усули қўлланилган. Тадқиқот натижасида барча асосий станцияларда юқори статистик аҳамиятга эга бўлган (p < 0,001) ҳарорат ўсиш тренди аниқланди. Орол денгизининг қуриши ва Оролқум саҳросининг шаклланиши минтақадаги иқлим трансформациясини кучайтирувчи асосий маҳаллий омил сифатида баҳоланган.
Оролбўйииқлим ўзгаришиҳаво ҳароратиатмосфера ёғинлариМанн-Кендалл тестиСен қиялигиОролқумтренд таҳлилиметеостанциячўлланиш.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.