Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya Ҷилди 5 № 25 (2026) · Саҳифаҳои 30-41
АЛГОРИТМИК БОШҚАРУВ ШАРОИТИДА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИНИНГ ПРОЦЕССУАЛ КАФОЛАТЛАРИ
Исабаев, Акмалжон
Аннотатсия
Мақолада мурожаатларни автоматлаштирилган қайта ишлаш шароитида мурожаат қилиш ҳуқуқининг ҳуқуқий мазмуни тадқиқ этилган. Тадқиқот мақсади - мурожаатчининг шахсий маълумотлари хавфсизлиги ва автоматлаштирилган қарорга нисбатан процессуал кафолатлари ушбу ҳуқуқнинг таркибий унсурлари сифатида асосланиши мумкинлигини аниқлашдан иборат. Методология норматив-догматик, тизимли-функционал ва қиёсий-ҳуқуқий таҳлилга асосланади; қиёс функционал эквивалентлик мезони бўйича танланган тўртта юрисдикция (Германия, Эстония, Жанубий Корея, Сингапур) материалида беш мезон кесимида олиб борилган.
мурожаат қилиш ҳуқуқи, автоматлаштирилган қарор қабул қилиш, шахсга доир маълумотлар, алгоритмик ҳисобдорлик, изоҳланувчанлик, процессуал кафолатлар, рақамли конституционализм, кибер-таъқиб, рақамли давлат бошқаруви.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.