Таълим ва инновацион тадқиқотлар № 3 (2022) · Саҳифаҳои 42-50
КЎП ТИЛЛИ ПАРАЛЛЕЛ КОРПУСЛАР ХУСУСИДА: DOI: https://doi.org/10.53885/edinres.2022.70.62.008 Жўраева Нилуфар Шуҳрат қизи Бухоро давлат университети немис ва француз тили кафедраси ўқитувчиси
Жураева Нилуфар Шухрат кизи
Аннотатсия
Жаҳон тилшунослигида компьютер ва корпус лингвистикаси муаммоларини ўрганиш ХХ асрнинг 40-йилларида бошланди, 60-йилларда мазкур жараён жадаллашди, XXI аср бошларида ўзида миллионлаб сўзларни акс эттирувчи юзлаб тил корпуслари пайдо бўлди. Автоматик таржима, тезаурус, электрон луғатлардан фойдаланиш имконияти кенгайди, илмий-назарий асослари яратилди, амалиётда қўллана бошланди, тил корпусларининг мақсадига кўра фарқ қилувчи кўплаб турлари пайдо бўлди. Бу янгиланишлар ахборот технологияларини тилшуносликка татбиқ этиш билан боғлиқ истиқболли илмий йўналишлар пайдо бўлишига йўл очди. Дунё тилшунослигида ХХI асрга келиб, корпус лингвистикасини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш ҳаракати кучайди. Илгарилаб бораётган компьютер лингвистикаси йўналишида автоматик таржима сифатини яхшилаш, таржима дастурларида параллел корпуслардан фойдаланиш таржимашуносликда долзарб масалага айланди. Мазкур мақолада параллел корпус, унинг тузилиши, таркиби ва имконияти; ўзбек тилшунослигида параллел корпус тузиш борасидаги илк тадқиқотлар таҳлил қилинган. Хусусан, параллел корпуслар таркибидаги материал тилига кўра икки ва кўп тилли параллел корпусларга бўлиниши, икки тилли корпуслар таржима ва параллел корпусдан иборат бўлса, кўп тилли корпуслар аслиятдаги матннинг бир неча таржимасидан тузилиши ҳақида фикр юритилган.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.