Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini (O‘simliklar himoyasi va karantini) (2026)
ТУРЛИ ХИЛДАГИ ОРГАНИК, ОРГАНОМИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ҲАМДА МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРНИ ҒЎЗА ОРГАНЛАРИДА ОРГАНИК МОДДА ТЎПЛАНИШИГА ВА МАХСУЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ
Мустафаева Севара, Тошқўзиев Маруф, Бердиев Толиб
Аннотация
Мазкур тадқиқотда ғўза экинида пишиш фазасида қуруқ масса тўпланиши ва унинг ўсимлик органлари бўйича тақсимотига турли ўғитлаш тизимларининг таъсири ўрганилди. Натижаларга кўра, минерал ўғитлар турли меъёрда қўлланилганда умумий қуруқ масса 83,3–130,5 г/ўсимлик оралиғида шаклланди. Органик ва органо-минерал ўғитлар қўлланилганда эса бу кўрсаткич 205,3–279,3 г/ўсимликкача ошди. Энг юқори натижа (279,3 г/ўсимлик) BMG органик ўғити қўлланилган вариантда қайд этилди. Микробиологик препаратлар қўлланилганда 150 мл/га дозада 153,9 г, 250 мл/га дозада эса 216,2 г натижа қайд этилди. Олинган натижалар биомасса тақсимотини оптималлаштириш орқали ғўза маҳсулдорлигини ошириш мумкинлигини кўрсатади.
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.