Innovations in Science and Technologies Ҷилди 1 № 5 (2024) · Саҳифаҳои 35-44
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Илёсов, Асроржон
Аннотатсия
Бугунги иқтисодий тараққиёт жараёнларининг асосий қисми рақамли технологияларнинг ривожланиши билан боғланмоқда. Ўтган асрнинг сўнги ўн йиллигида бошланган рақамли трансформация жараёнлари 2010 йилларга келиб юқори ўсиш суръатлари билан ривожланди. Айни пайтда, рақамли иқтисодиёт ривожланишининг технологик ва ташкилий шартлари ўтган ўн йилликлар давомида эволюцион жиҳатдан тараққий этди. Айнан янги иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимини шакллантиришнинг тезкорлиги жаҳон саноат ишлаб чиқаришидаги инқилобий ўзгаришлар тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради [1].
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.