Innovations in Science and Technologies Volume 2 Issue 3 (2025) · pp. 696-706
АВТОСАНОАТ ТАРМОҒИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Иминов, Маҳмуджон
Abstract
Ушбу мақола автомобил саноатининг акциядорлик жамиятларида молиявий бошқарув тизимининг функционал элементларига бағишланган. Мақолада молиявий бошқарув тизимининг асосий жиҳатлари, яъни режалаштириш, ҳисоб-китоб, назорат ва таҳлил каби вазифаларни бажариш, шунингдек, уларнинг бошқарувнинг самарадорлигига ва молиявийқарорлар қабул қилишга таъсири кўриб чиқилади. Молиявий бошқарувнинг асосий элементлари, шу жумладан капитал тузилиши, инвестицион стратегиялар, хавфхатарларни баҳолаш ва молиявий кўрсаткичларни мониторинг қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада назарий асослар ва автомобил саноатидаги акциядорлик жамиятларининг амалиётларидан олинган мисоллар келтирилиб, молиявий бошқарувдаги энг яхши ёндашувлар тўғрисида хулоса қилинади. Ушбу материал тадқиқотчилар, молиявий ва стратегик бошқарув соҳасидаги мутахассислар ҳамда автомобил саноатида ишловчи амалиётчи мутахассислар учун фойдали бўлади.
Автосаноат, акциядорлик жамияти, молиявий бошқарув, капитал тузилиши, инвестицион стратегиялар, молиявий таҳлил, хавф-менежмент, бошқарув самарадорлиги
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.