Innovations in Science and Technologies 2-jild 3-son (2025) · 684-695-betlar
АВТОСАНОАТ ТАРМОҒИ КОРХОНАЛАРИ МОЛИЯСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Иминов, Маҳмуджон
Annotatsiya
Ушбу мақолада автосаноат тармоғи корхоналари молиясининг иқтисодий мазмуни билан бир қаторда уларнинг жамият тараққиётига кўрсатадиган таъсири таҳлил этилади. Муаллиф корхоналардаги молиявий оқимларнинг шаклланиши, уларни бошқариш усуллари ва иқтисодий кўрсаткичларнинг жараён давомида эволюциясига эътибор қаратган. Шу билан бирга, автосаноат корхоналарида молиявий қарорлар қабул қилишда эътиборга олинадиган ижтимоий омиллар — аҳоли бандлиги, технологик янгиланишлар, инфраструктура ривожи ва бошқа факторлар — илмий нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Мақолада хориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, инвестиция сиёсатини оптималлаштириш, харажатлар самарадорлигини ошириш, рақобат кучли шароитда капитал оқимларини рационал тақсимлаш бўйича тавсиялар илгари сурилади. Шу тариқа корхоналар молиявий фаолиятини бошқаришда илғор ёндашувлардан фойдаланиш имкониятлари ёритилиб, автосаноат тармоғининг янада барқарор ривожланиши учун асос бўладиган илмий-амалий хулосалар берилади.
Автосаноат, корхона молияси, ижтимоий-иқтисодий мазмун, инвестиция сиёсат, молиявий бошқарув, харажатлар самарадорлиги,ривожланиш стратегияси.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.