Innovations in Science and Technologies 2-том 7-нөмір (2025) · 175-182-беттер
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ЛОЙИҲАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДАГИ РОЛИ
Мирдовидов, Б
Аңдатпа
Глобал экологик инқироз шароитида барқарор ривожланишни таъминлашда молиявий институтларнинг иштироки алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу жараёнда тижорат банклари муҳим боғловчи бўғин сифатида намоён бўлиб, экологик йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришда катта роль ўйнайди. Мазкур мақолада тижорат банкларининг экологик лойиҳаларни молиялаштиришдаги роли ўрганилган бўлиб, энергияни тежаш, қайта тикланувчи энергия манбалари, углерод чиқиндиларини камайтириш ва экологик инфратузилмани яхшилашга қаратилган ташаббуслар мисолида таҳлил қилинади. Ўзбекистон тижорат банкларининг "яшил" молиялашдаги иштирок ҳолати, кредитлаш механизмлари, инвестиция дастурлари ва халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликлари таҳлил этилади. Банкларнинг бу соҳадаги фаоллигини чекловчи муаммолар ва тўсиқлар аниқланади ҳамда уларнинг экологик иқтисодиётга ҳиссасини ошириш бўйича тавсиялар берилади.
яшил молиялаштижорат банкларибарқарор ривожланишэкологик лойиҳаларбанк секториэкологик инвестициялармолиявий барқарорликэкологик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.