Innovations in Science and Technologies Volume 2 Issue 7 (2025) · pp. 274-284
КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ
Қодиров, Т.У., Мелиев, В.П.
Abstract
Дунё иқтисодиётида кимё саноати муҳим ўрин эгаллаб, кимё маҳсулотлари саноатнинг барча тармоқларида ишлатилиши билан аҳамиятлидир. Шу сабабли кимё саноати ишлаб чиқаришини ривожлантириш мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Рақамлаштиришнинг аҳамияти кенг эътироф этилишига қарамай, кўплаб саноат корхоналари, айниқса ривожланаётган мамлакатларда, ўзларининг рақамли ваколатларидан самарали фойдаланишда жиддий муаммоларга дуч келишмоқда.Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарини рақамлаштиришнинг жорий ҳолати ҳамда унга таъсир қилувчи омилларни тизимли таҳлили, рақамли техналогияларни қўллаш орқали ишлаб чиқариш ҳажми, рентабеллиги, ҳамда соф фойда маржасига таъсир этувчи айрим омиллар таъсири орқали ўрганилди. Ушбу кўрсаткичларни ўрганиш, таъсир этувчи омилларни эконометрик таҳлил қилиш корхоналар ва давлат учун самарали рақамли технологияларни жорий этиш стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
Рақамли технологиялар, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, соф фойда, рақамлаштириш даражаси, инвестициялар, мехнат унумдорлиги.
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.