Innovations in Science and Technologies Volume 2 Issue 10 (2025) · pp. 96-106
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТ ТИЗИМЛАРИ РЕЖИМЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Сапаев, Маматкарим, Саттаров, Хуршид
Abstract
Интеллектуал технологиялар – бу электр энергиясининг мақсадли натижаларига эришиш учун технологик жараёнларни оптималлаштиришни таъминлайдиган, электр энергетика тизимларининг ишлашини самарали бошқаришнинг янги ёндашуви ҳисобланади. Энергетика соҳасида замонавий бошқарув технологиялари “ақлли тизим”га ўтиш тамойилларига асосланиб, нафақат ташкилий ва бошқарув ечимларини, балки тегишли техник ҳамда технологик тадбирларни амалга оширишни ҳам талаб этади. Энергетика тармоқларида интеллектуал технологияларни жорий этиш масаласи юқори самарадорликка эга тизим ва тармоқларни шакллантириш учун рақамли технологияларга асосланган модулли интерфейсларни яратиш, ишга тушириш ва улар орқали ўзаро мослашувчан бошқарувни таъминлай оладиган янги ташкилий, иқтисодий ва технологик ечимларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Мазкур ишда замонавий воситалар ва рақамли технологиялар асосида электр тармоқларининг иш режимларини бошқариш муаммоларини ҳал этишда интеллектуал технологиялардан фойдаланишнинг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган.
интеллектуал тизимларрақамли энергетикаSmart Grid, fyzzy logicоптималлаштиришнейрон тармоқларэлектр таъминотиахборот-коммуникация тизимлари. КИРИШ
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.