Innovations in Science and Technologies Ҷилди 2 № 11 (2025) · Саҳифаҳои 54-60
ЎЗБЕКИСТОНДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
Тўлакова, С.А.
Аннотатсия
Мазкур мақолада Ўзбекистон саноат корхоналарида захиралар ҳисоби жараёнларини рақамлаштиришнинг назарий асослари ва амалий йўналишлари ҳар томонлама таҳлил қилинган. Тадқиқотда захиралар ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этишнинг муаммо ва имкониятлари, инвентаризация жараёнларини автоматлаштириш, таъминот занжирида маълумотлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда ҳисоботларнинг халқаро стандартларга мослигини ошириш масалалари кўриб чиқилади. Мақолада ERP-тизимлар, IoT датчиклар, QR/RFID маркёрлар ва блокчейн каби технологияларнинг захиралар ҳаракатини оптимал бошқаришдаги ўрни ёритилган. Шунга қўшимча, рақамлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги, корхонанинг харажатларини qisqartirish, омбор хўжалигини оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлашдаги таъсири амалиёт мисолида асослаб берилган. Олиб борилган таҳлиллар асосида саноат корхоналарида захиралар ҳисоби рақамлашувини чуқурлаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
захиралар ҳисобирақамлаштиришсаноат корхоналариERP- тизимларавтоматлаштиришинвентаризациятаъминот занжирирақамли иқтисодиётRFIDIoT
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.