Innovations in Science and Technologies Том 1 № 4 (2024) · с. 465-471
ОЛИЙ ВА КАСБИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА РАҚАМЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ МОДЕЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Рахматов, Яшин
Аннотация
Мазкур мақолада олий ва касбий таълим тизимида ўқув жараёнини самарали ташкил этишда рақамли таълим технологияларининг аҳамияти ва улар асосида ўқув жараёнини бошқариш моделларини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Замонавий рақамли муҳит шароитида таълим жараёнини бошқаришда ахборот- коммуникация технологиялари, масофавий таълим платформалари, сунъий интеллект элементлари ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш усулларидан фойдаланиш имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган. Тадқиқот доирасида таълим жараёнини рақамлаштиришнинг ташкилий-методик механизмлари таҳлил қилиниб, ўқув фаолиятини бошқаришнинг инновацион моделлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, рақамли таълим технологияларини жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш, ўқув жараёни мониторингини такомиллаштириш ҳамда таълим иштирокчилари ўртасида самарали коммуникацияни таъминлаш имкониятлари ёритилган. Тадқиқот натижалари олий ва касбий таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
рақамли таълим технологиялариолий таълимкасбий таълимўқув жараёнини бошқаришрақамли таълим муҳитимасофавий таълимтаълимни рақамлаштиришинновацион таълим моделларисунъий интеллекттаълим самарадорлиги
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.