Қўқон университети хабарномаси (2023) · с. 67-69
ТРАНЗИСТОР ТУЗИЛМАЛАРНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ЯХШИЛАШНИНГ КОНСТРУКТИВ ВА СХЕМОТЕХНИКАВИЙ УСУЛЛАРИ
Жураев Асом Куйлибаевич
Аннотация
Ҳозирги кунда ярим ўтказгич тузилмалардан турлича янги қўлланишлар учун ажойиб имкониятлар юзага келмоқда. Транзистор типидаги кучайтириш қурилмаларини бундай жабҳадан қараб чиқиш уларнинг ҳарорат, ёруғлик нурланиши, босим ва б. ларни қайд қилиши мумкинлигини кўрсатди. Ушбу мақолада диод ва транзистор тузилмаларнинг ҳарорат ва ёруғликка сезгирликнинг физикавий асослари бўйича, шунингдек уларнинг хоссаларини конструктив ва схемотехник ечимлар орқали бошқариш масалалари бўйича маълум ишлар кўриб чиқилади.
ярим ўтказгич тузилмалар, Транзистор типидаги кучайтириш қурилмаси, диод, транзистор, ёруғлик нурланиши.
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.