Қўқон университети хабарномаси 15-jild (2025) · 149-153-betlar
ПУЛ ОҚИМЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЗАМОНАВИЙ МОДЕЛЛАР ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР
Фозилжонов, Иброҳимжон
Annotatsiya
Ушбу мақолада корхоналар молиявий барқарорликни таъминлашда пул оқимларини самарали бошқариш усуллари ва замонавий моделларнинг амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Тадқиқотда назарий таҳлил, халқаро амалиётларни қиёсий ўрганиш ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар асосида баҳолаш усуллари танланган. Натижалар шуни кўрсатадики, динамик пул оқими прогнозлаш, пулнинг айланиш цикли (Cash Conversion Cycle), нолга асосланган буджетлаштириш (Zero-Based Budgeting) ва сунъий интеллектга асосланган башоратлаш моделлари корхоналарда ликвидликни ошириш, хавфларни камайтириш ва ортиқча пул маблағларидан самарали фойдаланишда муҳим восита ҳисобланади. Халқаро тажриба мисолида АҚШ, Германия, Япония ва Сингапурда ушбу жараёнларнинг ўзига хос ёндашувлари таҳлил қилиниб, уларнинг устувор жиҳатлари очиб берилган. Пул оқимларини бошқаришда асосий эътибор ликвидликни таъминлаш, рискларни бошқариш ва эркин пул оқимини самарали инвестицияларга йўналтиришга қаратилиши лозим.
Пул оқимлари, молиявий барқарорлик, динамик прогнозлаш, пул айланиш цикли, нолга асосланган буджетлаштириш, сунъий интеллект, ликвидлик, рискларни бошқариш, ишчи капитал, инвестиция самарадорлиги, рақамли трансформация, молиявий бошқарув.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.