Қўқон университети хабарномаси 16-том (2025) · 58-62-беттер
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ СОҲАСИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Аҳмаджонов, Азимжон
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикаси электр энергетикаси соҳасининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари таҳлил қилиниб, мустақиллик йилларидан буён энергетика соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ёритилган. Хусусан, 2024 йилда мамлакатда 81,29 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва янги технологияларни жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилганлиги кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, мақолада энергетика тизимининг таркибий элементлари, уни бошқариш тизими ва келгусидаги ривожланиш йўналишлари атрофлича ўрганилган.
электр энергетикаси, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия хавфсизлиги, иссиқлик электр станциялари, энергия самарадорлиги, ёқилғи-энергетика комплекси
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.