Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2019) · 7-10-беттер
САУДИЯ АРАБИСТОНИДА ФАТВОНИНГ ЎРНИ
Мамадиев, Бахтиёр
Аннотация
Мақолада замонавий Саудия Арабистони давлати шароитида диний фатволарнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётга таъсири тадқиқ этилади. Консерватив уламолар ва мўътадил қарашдаги дин хизматчилари ўртасидаги мафкуравий курашлар ҳамда жамиятни модернизация қилиш жараёнлари ёритилади. Шунингдек, фатво институтини марказлаштириш бўйича қирол оиласи томонидан амалга оширилган жиддий ислоҳотлар атрофлича баён қилинади. Аёллар ҳуқуқлари, замонавий технологиялар ва ислоҳотларга доир муҳим фатволар таҳлилга тортилади.
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.