Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 46-48-беттер
УМАР НАСАФИЙНИНГ “АТ-ТАЙСИР ФИТ-ТАФСИР” АСАРИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Мурадов, Абдушукуржон
Аннотация
Мақолада Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асарида мотуридийлик таълимотининг ёритилиши, хусусан, имон ва гуноҳ масалаларига доир қарашлар таҳлил қилинган. Хаворижларнинг гуноҳкорни кофир деб ҳисоблаш ғояси ва уларнинг далиллари, Аҳли сунна вал-жамоа уламолари, хусусан, Мотуридийнинг бу борадаги раддиялари баён қилинган. Мақолада Имом Мотуридийнинг гуноҳи кабира қилган инсоннинг диндан чиқмаслиги ҳақидаги қарашлари, унинг хаворижларга раддияси, шунингдек, Абул Муин Насафий ва Ибн Ҳазм каби олимларнинг бу масалага доир фикрлари келтирилган. Замонавий экстремистик гуруҳларнинг хаворижлар билан услубий ўхшашлиги ва уларнинг мусулмонларни кофирга чиқаришдаги хатоси ҳақида сўз юритилган.
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.