Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби Volume 4 Issue 01 (2024) · pp. 10-17
ХОРИЖИЙ ФОНД БОЗОРЛАРИДАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ҚИЛИШДА ЕВРООБЛИГАЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Абдубоқиев Мухаммад Шарофитдинович
Abstract
Миллий амалиётда фаолиёт юритаётган йирик акциядорлик жамиятлари томонидан молиявий ресурсларга бўлган талабни қондириш ва қўшимча капитал жалб қилишда банк моделининг муқобил вариант сифатида сақланиб қолаётганлиги капитал бозорида замонавий молиявий инструментлардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш заруратини намоён этмоқда. Халқаро амалиёт тажрибаларидан кўринадики, кейинги йилларда ривожланаётган давлатларда қарз инструментлари бозори хусусан корпоратив облигациялар савдо хажмининг ЯИМдаги улуши ошириш орқали корпоратив тузилмаларни қўшимча молиявий ресурслар билан таъминлашда муҳим манба сифатида фойдаланилмоқда. Мазкур мақолада мамлакатимизда корпоратив тузилмалар томонидан қарз инсрументлардан фойдаланиш тенденциялари таҳлил қилинган, соҳадаги мавжуд муаммоларни ўрганиш асосида уларни бартараф этишга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
еврооблигация, корпоратив бошқарув, молиявий ресурслар, молия стратегияси, акция, фонд бозори, молиявий таъминот, инвестицион стратегия, молиявий механизм.
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.