Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-tom 03-san (2024) · 501-509-betler
ЧОРВАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҚОРАМОЛЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРЛАРИ ШАКЛЛАНИШИДАГИ ЎРНИ
С.Адилов
Annotaciya
Мазкур мақолада қорамолчилик маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар бозорини шакллантиришнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий асослари хусусида фикр юритилади. Давлат томонидан қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг соҳани ривожлантиришдаги ўрни, қорамолчилик маҳсулотларининг ишлаб чиқариш мазмуни ва қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолдаги гуруҳлари таркиби, қорамолчилик маҳсулотлари бозорлари шаклланишида тадбиркорлик субъектлари учун муҳим хусусиятлар таҳлил қилинади. Шунингдек, фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар мақомидаги чорвачилик хўжаликлари билан оилавий асосда фаолият юритувчи деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари ҳамда уни баҳолаш бўйича тавсиялар берилади.
Metadata derekkózi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex tolıq mátindi saqlamaydı, derekkózge silteme beredi.