Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 38-40-betler
АБУ МАНСУР АЛ-МОТУРИДИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Алимова, Зулайхо
Annotaciya
Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг фалсафий қарашлари, унинг ақл ва нақлга муносабати, иймон масаласидаги ўзига хос ёндашувлари таҳлил қилинган. Мотуридийнинг мотуридия мактаби асосчиси сифатидаги ўрни, унинг асарларида инсон ақли ва тафаккурига берган юксак баҳоси ёритилган. Мақолада Мотуридийнинг «Китабут-тавҳид», «Таъвилотул Қуръон» каби асарларида кўтарилган фалсафий муаммолар, жумладан, инсоннинг билиш воситалари, оламни билишдаги хатоликлар, субъектив ва объектив билиш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, Мотуридий ва Ашъарий таълимотларининг ўзаро яқинлиги ва улар орасидаги ихтилофли масалалар (жумладан, имон, инсоннинг ихтиёри, такдир масалалари) таҳлил этилган. Мотуридийнинг фалсафий қарашларининг ҳозирги кундаги аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилган.
Metadata derekkózi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex tolıq mátindi saqlamaydı, derekkózge silteme beredi.