Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · pp. 41-42
ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ «ТАЪВИЛОТ АҲЛАС-СУННА» ТАФСИРИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Содиқов, Жўрабек
Abstract
Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг ўзига хос жиҳатлари, унинг услуби, ривоятларга муносабати ва ақидавий масалаларни ёритиш усули баён қилинган. Ушбу тафсирнинг бошқа тафсирлардан фарқли томонлари, жумладан, ривоятлар санадини тўлиқ келтирмаслиги, тафсир ва таъвилни фарқлаши, фиқҳий ва эътиқодий масалаларни бирга ёритиши каби жиҳатлари таҳлил қилинган. Мотуридийнинг бу асарида Қуръон оятларини шарҳлашда ақлга таяниши, мухталиф фирқаларнинг номларини келтириб, уларга раддия бериши, ҳамда тилшуносликка оид масалаларга ҳам тўхталиб ўтиши кўрсатиб берилган. Шунингдек, тафсирнинг методологик жиҳатлари ва унинг мотуридия мактабидаги ўрни очиб берилган.
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.