Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 55-57-betlar
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД АЛ БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
Халилов, Шавкатжон
Annotatsiya
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳамда ҳанафий мазҳаби тараққиётидаги ўрни ёритилган. У кишининг «Содруш шариъа» унвони билан танилгани, Бухорода таваллуд топиб, Кирмон ва Ҳиротда таҳсил олгани, кейинчалик Бухорога қайтиб, кўплаб шогирдлар етиштиргани ҳақида маълумот берилган. Мақолада унинг «Танқиҳул усул», «Тавзиҳ», «Шарҳи виқоя», «Мухтасарул виқоя» каби мўтабар манбалари, уларнинг мазмуни ва ҳанафий фиқҳидаги аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, у кишининг илмий баҳслардаги ўткирлиги, Қутбиддин Розий билан бўлган мунозараси ҳақидаги ривоят ва уламолар томонидан берилган юксак баҳолар келтирилган.
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.