Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · pp. 58-61
МИСРДА МАМЛУКЛАР ДАВРИДА АББОСИЙ ХАЛИФАЛАРНИНГ БОШҚАРУВДАГИ ЎРНИ
Арипова, Зухра
Abstract
Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида (1291–1517 йй.) Аббосий халифаларининг бошқарувдаги ўрни ва уларнинг султонлар билан муносабатлари таҳлил қилинган. 1258 йилда мўғуллар Бағдодни забт этгач, охирги халифа Мустасим ўлдирилгани, аммо Бейбарс томонидан Қоҳирада Аббосий халифалиги тиклангани ёритилган. Мамлук султонлари халифанинг мавқеидан ўз ҳокимиятларини қонунийлаштириш учун фойдаланганлари, аммо ҳақиқий ҳокимият султонлар қўлида бўлгани баён қилинган. Мақолада халифаларнинг фақат расмий маросимлардаги роли, молиявий аҳволи, ҳамда уларнинг ислом оламидаги маънавий нуфузи ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Қоҳирадаги халифаликнинг тарихий аҳамияти ва унинг 1517 йилда усмонийлар томонидан тугатилиши ҳақида сўз юритилган.
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.