Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · с. 65-68
ИЁДИЙЛАР ОИЛАСИНИНГ ХАЛҚ ОРАСИДАГИ МАВҚЕИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
Маматохунов, Нозим
Аннотация
Мақолада Иёдийлар оиласи вакиллари – Абу Наср ал-Иёдий, Абу Аҳмад ал-Иёдий ва Абу Бакр ал-Иёдийларнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва халқ орасидаги мавқеи ёритилган. Абу Наср ал-Иёдий Абу Мансур ал-Мотуридийнинг устози бўлиб, ундан исломий билимларни рационал тушуниш тамойилларини ўргангани таъкидланган. Иёдийлар аҳли сунна вал-жамоа ақидасини ҳимоя қилишда, мўътазилийлар ва бошқа адашган фирқаларга қарши курашда фаол иштирок этганлар. Мақолада Абу Бакр ал-Иёдийнинг мўътазилийлар билан ўнта ақидавий масала бўйича олиб борган мунозаралари, уларнинг мазмуни ва аҳамияти баён қилинган. Шунингдек, Иёдийлар оиласининг бугунги кундаги долзарблиги, уларнинг меросидан жаҳолатга қарши курашда фойдаланиш мумкинлиги ҳақида хулосалар берилган.
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.