Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 74-78-betler
МУҲАММАД ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ЛУҒАТ ИЛМИГА ОИД АСАРЛАРИДА ИСЛОМ АҚИДАСИГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР ЁРИТИЛИШИ
Фахриддинов, Зафар
Annotaciya
Мақолада Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг луғат илмига оид асарлари, хусусан, «Таҳсил назоирил-Қуръон», «Баёну-л-фарқ» каби асарларида ислом ақидасига доир масалалар қандай ёритилгани таҳлил қилинган. Ҳаким Термизийнинг ҳанафий-мотуридий ақидасига мансуб экани, унинг иймон таърифи, иймон ва амал муносабати, ақлнинг ўрни каби масалаларда мотуридия таълимотига уйғун фикрлар билдиргани кўрсатилган. Мақолада Ҳаким Термизийнинг ҳадисларга муносабати, уларни саралашда санаддан ташқари матнга ҳам эътибор бериш зарурлиги ҳақидаги қарашлари, шунингдек, унинг фиқҳий масалаларда ҳанафий мазҳабига эргашгани баён қилинган. Ҳаким Термизий ва Имом Мотуридий қарашлари ўртасидаги ҳамоҳанглик алоҳида таъкидланган.
Metadata derekkózi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex tolıq mátindi saqlamaydı, derekkózge silteme beredi.