Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · 90-93-беттер
XIX АСР БИРИНЧИ ЯРМИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИ ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРИДА ДИН ВАКИЛЛАРИНИНГ ЎРНИ (Россия ва Туркия элчиликлари мисолида)
Икромов, Исмоилжон
Аннотация
Мақолада XIX аср биринчи ярмида Қўқон хонлигининг Россия ва Усмонли Туркия давлатлари билан дипломатик алоқаларида дин вакилларининг ўрни таҳлил қилинган. Қўқон хонлари элчилик вазифасини юксак обрўли диний уламоларга топширганлари, хусусан, Ҳожи Мир Қурбон судурнинг Россия ва Туркияга қилган элчиликлари, унинг фаолияти ва дипломатик маҳорати ҳақида маълумот берилган. Мақолада нақшбандия-мужаддидия тариқати вакили Муҳаммад Халил Соҳибзоданинг Петербургга элчилик қилгани, Қўқоннинг савдо ва сиёсий манфаатларини илгари суришдаги роли ёритилган. Шунингдек, Қўқон хонлигининг Россия ва Туркия билан муносабатларидаги асосий мақсадлари, минтақадаги рақобат ва унинг самараси ҳақида хулосалар берилган.
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.