Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – (2020) · pp. 94-97
МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Мажидов, Омонтош
Abstract
Мақолада жамиятда маънавий юксалишни таъминлашнинг назарий ва амалий асослари, унинг асосий тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида маънавият соҳасида эришган ютуқлари ёритилган. Маънавий юксалиш ҳар бир инсоннинг имконият ва салоҳиятини ошириш, унинг дунёқарашини янгилаш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш билан боғлиқлиги таъкидланган. Мақолада Ўзбекистонда миллий сиёсат тамойиллари, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларига ҳурмат, виждон эркинлиги каби демократик қадриятларнинг маънавий юксалишдаги роли очиб берилган. БМТ томонидан қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси мисолида мамлакатнинг бу соҳадаги халқаро ташаббуслари ҳам кўрсатилган.
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.