Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-том 02-нөмір (2024) · 314-320-беттер
КОРХОНА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИ ВА ҚИЙМАТИГА ТАЪСИРИ ТАҲЛИЛИ
Муратов Амир Тимур ўғли
Аңдатпа
Корхоналар давлат иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми бўлганлиги боис, уларнинг қийматини ошириш мамлакатни барқарор ривожлантириш учун асосий омиллардан саналади. Жаҳон амалиётида корхона қийматини оширишга таъсир этувчи омилларга нисбатан ягона ёндашув мавжуд эмас. Корхона қийматини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири корхонанинг молиявий ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали унинг молиявий барқарорлигини таъминлашдир. Шу сабабли, корхона қийматини оширишда унинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини шакллантириш, таҳлил қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш чораларини кўриш муҳим аҳамиятга эга. Мақолада корхоналар қийматини баҳолаш ва уни бошқаришнинг илмий-назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, корхоналар молиявий барқарорлигининг уларнинг қийматига таъсири баҳоланган ва таҳлил қилинган. Корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
корхона қиймати, молиявий барқарорлик, ликвидлилик, активлар, капитал, ўз маблағлари, қарз маблағлари, пул маблағлари, прогноз.
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.