Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби Том 4 № 09 (2024) · с. 460-469
МАМЛАКАТ СОЛИҚ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ
Имамова Мухаббат Волназаровна
Аннотация
Мамлакат солиқ тизимини такомиллаштириш борасидаги халқаро тажриба давлатлар ўртасида солиқ рақобатини кучайтиришга ва иқтисодий ўсишга катта таъсир кўрсатади. Ушбу мақолада Эстония, Латвия ва Швейцария каби мамлакатлар мисолида самарали солиқ тизимини яратиш бўйича эришилган ютуқлар таҳлил қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатлар учун халқаро тажрибадан фойдаланиш ва миллий солиқ тизимини модернизация қилишнинг аҳамияти ёритилган. Тадқиқотда солиқ қонунчилигини соддалаштириш, рақамли технологияларни жорий қилиш ва инвестицион муҳитни яхшилаш орқали мамлакатда иқтисодий ўсиш ва барқарорликка эришиш мумкинлиги қайд этилган. Шунингдек, мамлакатларнинг солиқ тизимлари ривожланиш йўналишларини аниқлаш ва халқаро тажрибани Ўзбекистонга жорий этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
шаффофлик, рақамлаштириш, солиқдан қочиш, солиқ тизими, халқаро тажриба, рақобатбардошлик, солиқ ислоҳотлари, иқтисодий ўсиш, инвестиция, солиқ қонунчилиги, рақамли технологиялар.
Источник метаданных: OAI-PMH архив журнала · Sindex не хранит полный текст, а даёт ссылку на источник.