Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби Ҷилди 5 № 02 (2025) · Саҳифаҳои 157-170
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МОДЕЛЛАРИНИ ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Назарова Раъно Рустамовна, Саидов Уткир Уралбоевич
Аннотатсия
Ушбу мақолада Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) моделларини татбиқ этишнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш учун давлат ва хусусий сектор ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини жорий этиш зарурлиги таъкидланган. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, ДХШ моделларининг турли шакллари ва уларнинг Ўзбекистон шароитидаги татбиқи таҳлил қилинган. Шунингдек, жаҳон миқёсида кенг қўлланилаётган ДХШ моделлари ва уларнинг самарадорлигига доир назарий ёндашувлар кўриб чиқилган. Тадқиқот доирасида Ўзбекистонда туризм соҳасини барқарор ривожлантиришга қаратилган инновацион иқтисодий модел таклиф этилган.
Туризм, давлат-хусусий шериклик, инвестиция, инфратузилма, барқарор ривожланиш, иқтисодий модел, инновация, давлат сиёсати, концессия, хусусий сектор.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.