Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-tom 10-san (2024) · 31-39-betler
ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИНИНГ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ ВА УНДАГИ МУАММОЛАР ЕЧИМИ
Пардаев Файзулла Ғаффарович
Annotaciya
Мамлакатда иқтисодиётнинг фаол ўсиши автомобиль йўлларининг сифати ва йўл тармоғи инфратузилмаси билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Йўл тармоғи ва транспорт инфратузилмасининг ривожланиши иқтисодий алоқаларнинг интенсивлигини белгилайди ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан биридир. Мазкур тадқиқот ишида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлаш жараёни бўйича молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари, шунингдек умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини инвестициявий молиялаштириш бўйича хориж тажрибалари ўрганилиб, мамлакатимизда бу борадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
жамғарма, тузилма (структура), биринчи авлод, иккинчи авлод, қурилиш, таъмирлаш, сақлаш.
Metadata derekkózi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex tolıq mátindi saqlamaydı, derekkózge silteme beredi.