Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-том 10-сан (2024) · 132-138-беттер
БАНКЛАРНИНГ ҲУДУДЛАРНИ КРЕДИТЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Бўрибаев Эркинжон Нарбай ўғли
Аннотация
Мақолада тижорат банкларининг ҳудудларни кредитлашдаги аҳамияти ва унинг иқтисодий ривожланишга таъсири таҳлил қилинади. Ҳудудларни барқарор ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун банклар томонидан ажратиладиган кредитлар муҳим аҳамиятга эга. Бунда кредитлаш жараёнидаги асосий муаммолар — юқори фоиз ставкалари, паст молиявий саводхонлик ва инфратузилманинг ривожланмаганлиги каби масалалар ўрганилган. Мақолада шунингдек, Ўзбекистонда ҳудудий ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича илғор хорижий тажрибаларга асосланган тавсиялар берилган.
ҳудудларни кредитлаш, тижорат банклари, иқтисодий ривожланиш, кичик ва ўрта бизнес, молиявий саводхонлик.
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.