Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби Ҷилди 4 № 10 (2024) · Саҳифаҳои 150-159
АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АУДИТИ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бекчанов Фахриддин Атабекович
Аннотатсия
Ушбу мақолада ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида молиявий натижаларни ҳисоблаш ва аудит жараёнларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади. Тадқиқот давомида халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ равишда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва аудитни ўтказишда дуч келинадиган қийинчиликлар, рақамли технологияларнинг аудитта қўлланиши, шунингдек, миллий қонунчиликни мослаштиришнинг афзалликлари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари АКТ корхоналари учун молиявий ахборотларнинг шаффофлигини ошириш ва ички назорат тизимларини такомиллаштириш учун тавсияларни ўз ичига олади.
ахборот-коммуникация технологиялари, молиявий натижалар, аудит, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, рақамли технологиялар, миллий қонунчилик.
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.