Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 4-том 11-сан (2024) · 544-551-беттер
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР БОШҚАРУВИ ИМИЖИНИ ЯХШИЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ МАСАЛАСИ
Атаисматов Иқболжон Зумратжонович
Аннотация
Мазкур мақолада мамлакатимизнинг иқтисодий — ижтимоий юксалишида асосий омил ҳисобланадиган эркин иқтисодий зоналар бошқарув имижи жорий ҳолати ҳамда, дирекциялар имижининг инвестиция жалб қилишдаги ўрни таҳлили амалга оширилган. Эркин иқтисодий зоналар жозибадорлигини ошириш йўллари сифатида халқаро ва маҳаллий матбуот ҳамда дирекциялар интернет саҳифаларида фаол реклама ва тарғибот ишларини олиб бориш масаллари ўрганилган. Бугунги кунда ЭИЗ бошқарув дирекциялари ташкилий тузилмаси ва ходимлар малака масалалари муҳокама этилган. Эркин иқтисодий зоналар бошқарув имижини яхшилаш, бошқарув ташкилий тузилишини такомиллаштириш ҳамда маркетинг ишларига доир хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Эркин иқтисодий зона, инвестиция, инвестицион жозибадорлик, бошқарув, маркетинг, реклама, матбуот, ташкилий тузилма, ходимлар малакаси, замонавий реклама, имиж.
Метадайындар булагы: журналдын OAI-PMH архиви · Sindex толук текстти сактабайт, булакка шилтеме берет.