Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби 5-jild 01-son (2025) · 403-411-betlar
ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТДА ХАРАЖАТЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мустафоев Акбар Мустафо ўғли
Annotatsiya
Мазкур мақолада Инновацион фаолият иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Бундай фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш учун харажатларнинг аниқ ва тўғри ҳисобланиши муҳимдир. Шу билан бирга, харажатлар аудити инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва молиявий ҳолатни яхшилаш учун асосий восита ҳисобланади. Шунингдек мақолада инновацион фаолиятда харажатлар аудитини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар, усуллар ва имкониятларни муҳокама қилади. Харажатлар аудити бўйича мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари, шунингдек, аниқ ва ишончли молиявий маълумотларни таъминлаш учун замонавий усулларни жорий этиш кераклиги таъкидланади. Харажатлар аудитини такомиллаштириш, инновацион лойиҳаларнинг молиявий таъминоти ва натижаларини яхшилашга ёрдам беради.
Инновация, харажатлар аудити, иқтисодий самарадорлик, молиявий ҳисобот, лойиҳаларнинг самарадорлиги, аудит усуллари, инновацион фаолият, молиявий таҳлил, муаммоларни ҳал қилиш, замонавий усуллар
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.