Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби Volume 5 Issue 03 (2025) · pp. 199-208
БАНКЛАРДА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Юлдошев Оббос Амонович
Abstract
Мақолада молиявий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини оширишда банк соҳасида рақамли технологияларни қулланилиши аҳамияти кўрсатилади. Жумладан, масофавий банк хизматларининг аҳолига қулайликлари ошиб бораётганлиги ҳамда уни ривожлантириш хусусида мулоҳаза юритилиб, таклифлар келтирилади. Бундан ташқари, жаҳоннинг айрим давлатларида ва ҳалқаро транзакциялар учун рақамли валютанинг қулланилиши муваффақиятлари ва уни Ўзбекистонда ҳам жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр юритилади. Шунингдек, рақамлаштириш билан боғлиқ молиявий хизматлар самарадорлигини ошириш борасида давлатнинг рағбатлантириш функциясини фаоллаштириш зарурлиги хусусидаги таклифлар билдирилади.
тўлов тизими, масофавий банк хизматлари, рақамли технология, чакана тўлов тизимлари (Uzcard ва Humo), марказий банк рақамли валюталари (МБРВ).
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.