Педагогик акмеология Volume 12 Issue 29 (2025)
МИНТАҚАВИЙ ВА ХАЛҚАРО ТЕНДЕНЦИЯЛАР ДОИРАСИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА УНИНГ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ
Adizov, Baxtiyor
Abstract
Жаҳон таълим бозорининг ўзига хослиги кучли рақобатга асосланганлигидадир. Чунки биринчидан, таълим борган сари кўпроқ мамлакатларнинг глобаллашаётган меҳнат ва энг янги технологиялар бозорларига кириб бориш воситасига, иккинчидан, эса, янги бозорларни эгаллашда давлат иқтисодий стратегиясининг муҳим унсурига айланиб бормоқда.Ўзбекистон аҳолисининг билим даражаси унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги даражасини белгилайди. Таълим соҳасининг барқарор ривожланиши мамлакатимизнинг жадал ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг гаровидир. Унга эришишда таълим хизматлари бозоридаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш асосида таълим муассасаларининг самарали фаолиятини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш даврида, ишлаб чиқариш омилларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришишнинг етакчи омили бўлиб ҳисобланади.
таълимянги технологиялариқтисодий стратегиятаълимянги технологиялариқтисодий стратегиятаълимянги технологиялариқтисодий стратегия
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.