Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали Volume 1 Issue 3 (2025) · pp. 190-198
БАРИАТРИЯ АМАЛИЁТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШДА МОРФОФУНКЦИОНАЛ КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Акбаров, Фаррух, Маҳкамов, Носиржон
Abstract
Бариатрия амалиётлари семириш ва ожироқлик билан боғлиқ касалликларда самарали терапевтик усул сифатида кенг қўлланилмоқда. Бариатриянинг самарадорлиги нафақат вазн йўқотишга, балки метаболик кўрсаткичлар, организмнинг гормонал ва иммун функциялари, шунингдек паренхимал тўқималарнинг морфофункционал ҳолатига ҳам боғлиқ. Тадқиқотда бариатрия амалиётларининг самарадорлигини баҳолашда морфофункционал кўрсаткичларнинг аҳамияти ўрганилди. Клиник, лаборатория ва морфофункционал таҳлил натижалари амалиётдан кейинги организм реакциялари ва тўқималарнинг қайта қурилиш жараёнларини аниқлашда муҳим эканлиги кўрсатилди. Шунингдек, турли хирургик техникаларнинг тўқима морфологияси ва орган функциясига таъсири таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари бариатрияда индивидуал ёндашув ва амалиёт самарадорлигини оптималлаштириш имкониятларини кўрсатди. Бу кўрсаткичлар клиник жараёнда оқибатларни прогнозлаш ва постоператив даврда тўқималарнинг тикланишини назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга.
бариатрияморфофункционал таҳлилсемиришамалиёт самарадорлигитўқима қайта қурилиши
Metadata source: the journal's OAI-PMH archive · Sindex does not store the full text; it links to the source.