Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 1-том 3-нөмір (2025) · 276-282-беттер
ТРАВМАДАН КЕЙИН ШАКЛЛАНУВЧИ ГОНАРТРОЗНИНГ ПАТОМОРФОЛОГИК БОСҚИЧЛАРИГА ХОС МИКРОСКОПИК-СТРУКТУРАВИЙ ЎЗГАРИШЛАР
Ёдгоров, Нодиржон, Жўраева, Солиҳа, Махкамов, Носиржон
Аңдатпа
Травмадан кейин ривожланувчи гонартроздаги морфологик ўзгаришлар касалликнинг босқичига боғлиқ ҳолда ҳар хил даражада намоён бўлади. Илк босқичларда гиалин ҳрящ тузилмасида хондроцитларнинг дистрофик ўзгариши, метахромазиянинг пасайиши ва интерцеллюляр модданинг бўшашиши қайд этилади. Кейинги босқичларда эса фиброзлаш, субхондрал склероз ва остеофитлар шаклланиши билан кечувчи тузилмавий қайта қурилишлар устунлик қилади. Шу билан бирга, синовиал пардадаги васкуляр ва инфильтратив реакциялар яллиғланишнинг узоқ давом этишини кўрсатиб, патологик жараённинг прогрессиясида муҳим ўрин тутади. Ҳрящ ва синовиал тузилмалардаги ушбу микроскопик ўзгаришлар гонартрознинг клиник кечиши ва патогенетик механизмларини чуқурроқ англаш, шунингдек, ҳар бир босқич учун мос терапевтик тактикани белгилаш имконини яратади
травмадан кейинги гонартрозпатоморфологиямикроскопик ўзгаришларҳрящ тузилмасисиновиал парда
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.