Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 1-jild 4-son (2025) · 188-194-betlar
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯШОВЧИ БОЛАЛАРДА ГЕЛЬМЕНТОЗНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШНИНГ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ЖИХАТЛАРИ
Матякубова, Юлдуз
Annotatsiya
Текшириш натижаларига кўра, Жаҳон банкининг баҳолашича, ичак гельминтозлари, кўп ҳолларда паразитар касалликларни келтириб чиқарадиган омил сифатида, иқтисодий зарари бўйича барча касаллик ва жароҳатларни даволаш харажатлари орасида тўртинчи ўринда туради; гельминтозлар билан касалланиш даражаси ЎРВИ ва грипп билан касалланиш кўрсаткичларига тенг. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда тахминан 5 миллиард одам простозой касалликлари ва гельминтозлар билан зарарланган, яъни ер юзининг кўпчилиги. Шу билан бирга, ЖССТ мутахассислари фикрича, гельминтозлар ҳозирги пайтда маълум даражада “унутилган касалликлар”га айланган, чунки уларнинг тиббий–ижтимоий аҳамияти бутун дунё бўйлаб етарлича баҳоланмаяпти. Ушбу ишда ота–оналарнинг болаларда гельминтозларни аниқлаш ва даволаш масалалари бўйича хабардорлигига оид сўровнома натижалари келтирилган. Аниқланишича, замонавий ота–оналар гельминтозлар муаммоси бўйича етарлича маълумотга эга эмас, бу эса санитария–гигиена маданияти пастлиги ва хавфли овқатланиш одатлари фонида касалланиш даражасининг юқори даражада сақланиб қолишига олиб келади. Бу эса, аввало, бирламчи тиббий хизмат ходимлари томонидан санитар–маърифий ишларни кучайтиришни талаб қилади.
гельминтозларболаларота–онаХоразм вилояти
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.