Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали Ҷилди 1 № 4 (2025) · Саҳифаҳои 728-733
ТАЖРИБА ШАРОИТИДАГИ ЖИГАР ШИКАСТЛАНИШИДА ОШҚОЗОННИНГ МОРФОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Холбоев, Норбек, Давранов, Рахмон, Кибриев, Бехруз, Чориев, Абубакир
Аннотатсия
Ушбу мақолада жигарнинг токсик шикастланиши (экспериментал гепатит) фонида ошқозон шиллиқ қаватида юзага келадиган морфологик ва гистологик ўзгаришлар тадқиқ этилган. Тажриба давомида жигар ва ошқозон ўртасидаги патофизиологик боғлиқлик — "гепатогастрал синдром"нинг морфологик субстрати ўрганилди. Натижалар шуни кўрсатдики, жигар функциясининг бузилиши ошқозон шиллиқ қаватида микроциркуляциянинг ёмонлашишига, дистрофик ва деструктив жараёнларнинг ривожланишига олиб келади. Қиёсий таҳлиллар жигар шикастланишининг муддати ва оғирлик даражаси ошқозон деворининг морфометрик кўрсаткичларига тўғридан-тўғри таъсир қилишини кўрсатди
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.