Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 1-jild 1-son (2025) · 32-35-betlar
ДЕРМАТОГЛИФИК БЕЛГИЛАР АСОСИДА ШАХСГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ АНИҚЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Исмаилов, Равшанбек
Annotatsiya
Мақолада шахсни идентификация қилишда, айниқса суд-тиббий экспертиза жараёнларида дерматоглифика усулининг аҳамияти ёритилган. Инсоннинг бармоқ ва кафт излари бутун умри давомида ўзгармаслиги ҳамда ташқи таъсирларга чидамлилиги таъкидланиб, уларнинг тергов-криминалистик амалиётдаги ролини очиб берилган. Шу билан бирга, дерматоглифика белгиларининг тиббиёт ва антропология соҳаларидаги генетик боғлиқлиги ҳам кўрсатилган. Тадқиқот натижалари шахснинг ёши, жинси ва морфологик хусусиятларини баҳолашда дерматоглифик маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини намоён қилди. Бу маълумотлар суд-тиббий диагностикада ва шахсни аниқлашда ишончли қўшимча мезон сифатида тавсия этилади
дерматоглификасуд-тиббий экспертизашахсни идентификация қилишбармоқ изларикриминалистика
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.