Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 1-том 1-нөмір (2025) · 36-39-беттер
ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗАДА ДЕРМАТОГЛИФИК МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТАШХИСИЙ АҲАМИЯТИ
Исмаилов, Равшанбек
Аңдатпа
Мақолада суд-тиббий экспертиза амалиётида дерматоглифик маълумотлардан фойдаланишнинг ташхисий аҳамияти ёритилган. Инсон танасидаги папилляр нақшлар — бармоқ, кафт ва оёқ кафтларининг дерматоглифик излари шахснинг генетик хусусиятларини ифодаловчи ўзгармас морфологик белгилар сифатида қаралади. Тадқиқот давомида дерматоглифик кўрсаткичлар билан шахснинг ёши, жинси ва бўйи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинди. Олинган натижаларга кўра, бармоқ ва кафт изларидаги нақш турлари ҳамда папилляр нақшлар зичлиги ёш ўсиши ва жинсга боғлиқ равишда маълум қонуниятга эга эканлиги аниқланди. Шу асосда суд-тиббий ташхис жараёнларида дерматоглифик маълумотлардан фойдаланиш орқали шахсни идентификация қилиш ва морфологик хусусиятларни баҳолашнинг янги алгоритмлари таклиф этилди. Тадқиқот натижалари дерматоглифика усулини суд-тиббий экспертизада ёрдамчи ташхис воситаси сифатида қўллаш имкониятларини кенгайтиради ва номаълум шахс қалдиқларини аниқлашда ишончли мезон бўлиб хизмат қилади.
дерматоглификасуд-тиббий экспертизаидентификациябармоқ излариташхис мезонлари
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.