Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии 8-jild 3-son (2025) · 148-152-betlar
ТИЗЗА БЎҒИМИ ИЧКИ СТРУКТУРАСИ ЖАРОҲАТЛАРИНИНГ УЛЬТРАТОВУШ ДИАГНОСТИКАСИ
Хамидов, Обид Абдурахманович, Нурмурзаев, Зафар Нарбай угли, Умаркулов, Забур Зафаржонович, Шарофова, Маржона Жамшеровна
Annotatsiya
Дунёда таянч-ҳаракат системаси жароҳатларининг 25% қисмини тизза бўғими жароҳатлари ташкил этади. Фаол дам олишнинг оммалашуви ва экстремал спорт ривожланиши натижасида тизза бўғими жароҳатлари борган сари кўпайиб бормоқда. Боғламлар жароҳатлари тизза бўғими шикастланишлари орасида 50% ни ташкил қилади ва биринчи ўринда туради. Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари «…спортчилар орасида умумий жароҳатларниниг 75% ини, хочсимон боғлам жароҳатлари 92%, менисклар жароҳати 84% ни ташкил қилади. Хочсимон боғлам, менисклар ва гиалин тоғайларнинг эски жароҳатлари тизза бўғими жароҳатларининг 79% ини ташкил қилади бу эса ўз навбатида тизза бўғимининг дегенератив-дестрофик ўзгаришлари келиб чиқишига сабаб бўлади, бунинг оқибатида ҳаёт сифати пасаяди, шунингдек ишга яроқсизлик келиб чиқади...»1. Охирги йилларда тизза бўғими ички структураси жароҳатларида УТТ кэнг қўлланиб келмоқда. Бу усул ноинвазив усул бўлиб, МРТга нисбаттан иқтисодий жиҳатдан арзонлиги, тизза бўғимидаги эрта босқичдаги ўзгаришларни ва мониторингини олиб бориш учун кўп марталаб ўтказиш мумкинлиги жиҳатидан устунликга эга. УТТ усулини тизза бўғими ички структураси, қулай ва ноинвазивлиги, шунингдек, кам харажатлигини ҳисобга олган холда кўрсатмаларни такомиллаштириш МРТ ва артроскопия усулларидан қолишмайди. Шу сабабли тизза бўғими ички структураси жароҳатлари ва асоратларини ультратовуш ташҳислаш орқали даволашда самарали натижаларга эришиш замонавий тиббий радиологиянинг мураккаб ва долзарб муоммоларидан бири ҳисобланади. Жаҳонда тизза бўғим ички структураси жароҳатлари ва асоратларни ультратовуш ташҳислаш борасида қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.аний.
тизза бўғими, ультратовуш диагностикаси,ички тузилма жароҳатлари,бўғим шикастланиши, тизза бўғими боғламлари, мениск шикастланиши, дегенератив ўзгаришлар, МРТ (магнит-резонанс томография),артроскопия,ноинвазив усул,спортчилар жароҳатлари, диагностик усуллар, тизза бўғими шишиши, функтсионал бузилишлар, реабилитатсия, рентген текшируви, патологик ўзгаришлар, статистик таҳлил
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.