Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-jild 3-son (2026) · 74-77-betlar
ЖАНУБИЙ ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИДА СУРУНКАЛИ ТОНЗИЛИТНИНГ ЖАРРОХЛИК АМАЛИЁТИДАН КЕЙИНГИ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАРИ
Саидов, Шодлик, Эсамуратов, Ойбек, Каримов, Расулбек, Авезов, Мухиддин
Annotatsiya
Ушбу соп этилиши режалаштирилган мақолада Жанубий Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолида сурункали тонзиллит касаллигида жарроҳлик амалиётидан кейинги морфофункционал ўзгаришларни ўрганишга бағишланган. Ҳозирги кунда ноқулай экологик шароитлар, хусусан Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ бўлган экологик инқироз аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, юқори нафас йўллари касалликларининг, жумладан сурункали тонзиллитнинг кўпайишига олиб келмоқда.Мақолани чоп қилишдан мақсад — сурункали тонзиллитда тонзиллэктомиядан кейинги даврда юзага келадиган морфологик ва функционал ўзгаришларни комплекс баҳолашдан иборат. Мақолада замонавий гистологик, морфометрик ва иммуногистохимиявий усуллардан фойдаланилди. Олинган натижалар асосида жарроҳлик амалиётидан кейин лимфоид тўқималардаги қайта қурилиш жараёнлари, яллиғланишнинг пасайиши, микроциркуляция тизимидаги ўзгаришлар ҳамда маҳаллий иммунитет омилларининг қайта тикланиш хусусиятлари таҳлил қилинди.Натижада, Жанубий Оролбўйи шароитида сурункали тонзиллитни даволаш ва реабилитация қилишда морфофункционал ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, олинган маълумотлар касалликнинг кечишига таъсир этувчи экологик омилларни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга
Оролбўйитонзиллиттонзилоэктомияморфометриягистология
Metadata manbasi: jurnal OAI-PMH arxivi · Sindex toʻliq matnni saqlamaydi, manbaga havola beradi.