Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали 2-том Maxsus-нөмір (2026) · 123-128-беттер
ТАЖРИБА ШАРОИТИДАГИ ЖИГАРНИНГ ШИКАСТЛАНИШИДА ОШҚОЗОНДАГИ МОРФОЛОГИК КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАВСИФИ
Давронов, Рахмон, Холбоев, Норбек
Аңдатпа
Мазкур илмий ишда тажриба шароитида жигар шикастланиши фонида ошқозон шиллиқ қаватида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар комплекс равишда ўрганилди. Тадқиқотда гепатопатия ҳолатида ошқозоннинг морфологик, микроциркулятор ва функционал ҳолати таҳлил қилинди ҳамда жигар ва ошқозон ўртасидаги патогенетик боғлиқлик илмий асосда ёритилди.Олинган натижаларга кўра, жигар шикастланиши ошқозон шиллиқ қаватида дистрофик, яллиғланиш ва микроциркуляция бузилишлари билан кечади. Бу ҳолат жигарнинг детоксикацион функцияси пасайиши, эндотоксинлар тўпланиши ва умумий гемодинамик ўзгаришлар билан боғлиқ эканлиги аниқланди.O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi маълумотларига кўра, жигар касалликлари билан оғриган беморларда гастропатиялар юқори частотада учраши қайд этилган. Бу эса мазкур муаммонинг клиник аҳамиятини янада оширади.Тадқиқот натижалари жигар ва ошқозон ўртасидаги морфофункционал боғлиқликни тушунишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, гепатоген гастропатияларни эрта диагностика қилиш ва даволаш стратегияларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
жигар шикастланишиошқозонморфологиягепатопатиягастропатия
Метадеректер дереккөзі: журналдың OAI-PMH архиві · Sindex толық мәтінді сақтамайды, дереккөзге сілтеме береді.