Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали Ҷилди 2 № 3 (2026) · Саҳифаҳои 324-328
ШАХСНИНГ ИНДИВИДУАЛ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА САЛОМАТЛИК
Абдуллаев И.К, Хасанов Ш.М
Аннотатсия
Шахс биринчи галда ижтимоий-биологик мавжудот. Одам боласи дунёга биологик мавжудот бўлиб келади ва ҳар хил ижтимоий муҳитлар таъсирида ижтимоий-биологик мавжудот сифатида шаклланади. Демак, боланинг шаклланишида, ҳам биологик омиллар ҳам ижтимоий омиллар таъсир қилади ва уларнинг натижасида шахсда маълум ёшдан кейин индивидуал психологик хусусиятлар пайдо бўлади. Мавзуни ёритишдан асосий мақсад инсонлардаги шаклланган индивидуал психологик хусусиятларнинг уларда аксарият ҳолларда кўплаб касалликларни юзага келтирувчи омил сифатидаги тутган ўрнини очиб беришдан иборат. Шахснинг ҳар қандай турдаги индивидуал психологик хусусиятлари ўзи ва атрофидагиларнинг саломатликга ижобий ёки салбий таъсир қилувчи омил сифатида намоён бўлади ва ўнлаб касалликларнинг олдини олувчи ижтимоий шароит ёки касалликларни келтириб чиқаришда етакчи омил кўринишида таъсир қилади.
Шахсижтимоий-биологикболамуҳитшаклланиш
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.