Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали Ҷилди 2 № 3 (2026) · Саҳифаҳои 360-363
ПЕДИАТРИЯДА ЯТРОГЕН ПАТОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ ВА ТАНАТОГЕНЕЗДАГИ АҲАМИЯТИ
Қўзиев У.С
Аннотатсия
Мақолада педиатрия амалиётида учрайдиган ятроген патологияларнинг таркибий тузилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда болалар ўлими танатогенезидаги аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси филиалларида 2020 - 2024 йиллар давомида ўтказилган комиссион суд-тиббий экспертиза материалларининг ретроспектив таҳлили асосида амалга оширилди. Таҳлил натижаларига кўра, ятроген ҳолатларнинг асосий қисмини диагностик ва даволашдаги хатолар, шошилинч тиббий ёрдамнинг кечикиши, туғруқни нотўғри бошқариш ҳамда клиник назорат нуқсонлари ташкил этган. Аниқланган ятроген омиллар полиорган етишмовчилиги, гипоксия, сепсис, анафилактик шок ва бошқа оғир патологик ҳолатлар ривожланиши орқали танатогенезнинг муҳим бўғини сифатида намоён бўлган.
ятрогениятанатогенезтиббий хатоларсуд-тиббий экспертизадиагностик хатолар
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.