Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали Ҷилди 2 № 3 (2026) · Саҳифаҳои 511-517
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ВА ГИЁҲВАНД МОДДАЛАРГА ТОБЕЛИК КОМОРБИД КЕЧИШИНИНГ АЙРИМ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Умиров, Сафар
Аннотатсия
Ҳозирги пайтда ОИВ инфекцияси ва ГМТ нинг биргаликда кечиши жиддий муаммо ҳисобланади. Мақсад. ОИВ инфекцияли беморларда инъекцион гиёҳвандлик воситалари қабулининг иммунологик-вирусологик кўрсаткичларга таъсирини баҳолашдан иборат. Материаллар ва усуллар. Камида 6 ой мобайнида АРВП қабул қилишаётган ОИВ инфекцияси билан ГМТ биргаликда кечаётган 155 нафар ва ОИВ инфекцияси ГМТ сиз кечаётган 163 нафар беморларнинг иммунологик-вирусологик кўрсаткичлари ретроспектив таҳлил этилди. Натижалар. Вирусологик супрессия ОИВ инфекциясининг ГМТ билан биргаликда кечишида, ОИВ инфекцияси ГМТ сиз кечаётган беморлардагига қараганда 2,1 марта кам. Вирусологик муваффақиятсизлик ОИВ инфекциясининг ГМТбилан биргаликда кечишида, ОИВ инфекцияси ГМТ сиз кечаётган беморлардагига қараганда 8,2 марта юқори. ОИВ инфекцияли ГМТ беморларда CD4+ Т-лимфоцитлар миқдори таққослаш гуруҳидагиларга қараганда сезиларли даражада паст. Хулоса. ОИВ инфекцияси ва гиёҳванд моддаларга тобелик коморбид кечаётган шахсларга тиббий-психологик ва ижтимоий ёрдам тақдим этилишида юқоридаги жиҳатлар инобатга олиниши ҳамда уларга қаратилган барча тадбирлар мажмуавий-интегратив ва тизимли тизимли табиатга эга бўлиши тақазо этилади
ОИВ инфекциясигиёҳванд моддаларга тобеликвирус юкламасиCD4+ Т-лимфоцитлар миқдори
Манбаи метамаълумот: бойгонии OAI-PMH-и маҷалла · Sindex матни пурраро нигоҳ намедорад, ба манбаъ пайванд медиҳад.